Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия диктатори Владимир Путиннинг тинчликка тайёрлик ҳақидаги сўзлари ёлғон эканини тушуниб етди. Франция президенти Эммануэл Макрон шу фикрни билдирди, дея хабар бермоқда Guardian.

Ветнамга дипломатик ташриф билан борган Макрондан Россиянинг Украинага сўнгги ҳужумлари ҳақида фикр сўрашди.

Француз раҳбари АҚШ президенти "Владимир Путиннинг Украина масаласидаги айрим ёлғонларини англаб етганини" таъкидлади. У "Трампнинг Путинга қарши ғазаби" муносиб ҳаракатларга айланишига умид билдирди.

Эҳтимол, Франция президенти АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши киритиши мумкин бўлган санкцияларни назарда тутган.

Киритилди: 20:43 26.05.2025. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!