Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россияда ММА жангчисига суиъқасд уюштирилди (видео)

Россияда ММА жангчисига суиъқасд уюштирилди (видео)

Икки қуролли шахс Доғистонда россиялик ММА жангчиси Тимур Хизриевга суиқасд уюштирмоқчи бўлди.

Бу ҳақда Mash Телеграм-канали хабар берди.

Отишма Махачқалъанинг Даниялов кўчасида содир бўлган. Ҳужум содир бўлган лаҳза ҳовли камераларига тушиб қолган. Кадрларда икки номаълум ниқобли эркак спортчининг орқасидан югуриб келиб, камида беш марта ўқ узганини кўриш мумкин. Темур сумкасини ташлаб қочиб кетади.

Шундан сўнг ҳужумчилар оқ рангли "Приора"да қочиб кетишган, у ерда уларни учинчиси кутиб турган. Шаҳарда "Тутиш" режаси жорий қилинган.

Жангчининг аҳволи барқарор, ҳаёти хавф остида эмас. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг елкаси, билак ва кўкрагида бешга яқин жароҳат бор.

Киритилди: 09:10 16.07.2025. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!