Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саида Мирзиёевага кенг ваколатлар берилди

Саида Мирзиёевага кенг ваколатлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди. Унга кўра, давлат бошқарувида самарадорлик ва натижадорликни ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига кенг ваколатлар берилди. Хабарингиз бор, бу лавозимда Саида Мирзиёева фаолият олиб боради.

Администрация раҳбари эндиликда:

– маслаҳатчилар ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади;
– маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;
– ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;
– мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;
– харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.

Шунингдек, рақамли бошқарув, сунъий интеллект, стратегик таҳлил, фаол мулоқот ва таъсирчан лойиҳалар — Президент Администрацияси фаолиятида янги йўналишларга айланади.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 2238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!