«10 йил олдин дунёнинг энг йирик ижтимоий тармоқларидан бири эгаси янги реакцион интернационални қўллаб-қувватлашини ва бир қатор давлатлар, жумладан, Германиядаги сайловларга тўғридан-тўғри аралашишини тасаввур қилиш қийин эди», — деди Франция президенти француз элчилари олдида қилган чиқишида.
Макрон Маскнинг исмини тилга олмаган бўлса-да, Politico нашрига кўра, унинг гапларидан мазкур ишбилармон ҳақида гап кетаётгани аён бўлган.
Маълумот учун, декабрь ойида Илон Маск бўлажак парламент сайловлари арафасида Германиянинг ўта ўнг қанот «Германия учун альтернатив» партиясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фақат шу партия Германияни қутқара олади», — деб ёзган эди Маск.