Франция президенти Эммануэль Макрон ҳукуматга Жазоирга нисбатан кескинроқ муносабатда бўлишни буюрди.
Бу ҳақда Макроннинг Франция бош вазири Франсуа Байруга йўллаган мактубида маълум қилган.
Президент, шунингдек, 2013 йилда имзоланган, икки давлат ўртасидаги виза режимини соддалаштирган келишувни тўхтатиб қўйишни талаб қилди.
"Хизмат ва дипломатик паспорт эгалари учун визасиз саёҳат тўғрисидаги 2013 йилги келишув тўхтатилиши керак", - деди Франция раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бу қарор Париж ва Жазоир ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани фонида қабул қилинган.