Франция президенти Эммануэль Макрон Гренландия ва Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Франция Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишини чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Йиғилиш АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияни қўлга киритиш зарурлиги ҳақидаги баёнотлари, шунингдек, Эронда норозилик намойишларининг куч билан бостирилиши фонида ўтказилмоқда.
Макрон Х ижтимоий тармоғида Франция ҳарбийларининг дастлабки гуруҳи Дания ва Гренландия билан қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Гренландияга жўнатилганини маълум қилди. Кейинги бўлинмалар ҳам оролга юборилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Германия, Норвегия ва Швеция ҳам Копенгаген ва Нуукни қўллаб-қувватлаш мақсадида Гренландияга ҳарбий кучлар жойлаштира бошлагани хабар қилинди. Франция расмийларига кўра, ушбу ҳарбийлар тоғ шароитида ҳаракатланиш бўйича ихтисослашган мутахассислардир.