Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Америкаликларнинг қарийб ярми АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиётидан норози

Америкаликларнинг қарийб ярми АҚШнинг Эрондаги ҳарбий амалиётидан норози

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ipsos томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг атиги 27 фоизи Эронга зарбаларни маъқуллаган, 43 фоизи бунга қаршилигини айтган. Респондентларнинг 30 фоизи мазкур масала бўйича аниқ позиция билдирмаган.

Бундан ташқари америкаликларнинг 56 фоизи “президент Трамп ташқи сиёсатда ҳарбий кучдан фойдаланишга ҳаддан ташқари мойил”, деб ҳисоблайди. Демократлар орасида бу кўрсаткич 87 фоизга етган бўлса, республикачиларнинг 23 фоизи шундай фикрда.

Сўровномада иштирок этган республикачиларнинг 42 фоизи агар Яқин Шарқда америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлса ёки яраланса, бу кампанияни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

"Нефт нархининг ошиши ҳам жамоатчилик фикрига таъсир қилади: респондентларнинг 45 фоизи ёқилғи нархи қимматласа, фикрини қайта кўриб чиқишини айтган", дея ёзмоқда Reuters.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!