Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Макрон фуқаровий тартибсизликлар юзага келган Янги Каледонияга боради

A A A
Макрон фуқаровий тартибсизликлар юзага келган Янги Каледонияга боради

Франция президенти Эммануэл Макрон фуқаровий тартибсизликлар ва зўравонликлар кучайиши ортидан Янги Каледонияга боради. Бу ҳақда Ғарб манбаларига таяниб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Франция ҳукумати Каледониядаги вазиятни барқарорлаштириш учун қўшимча ҳарбий кучлар юбориш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Макрон ҳам Янги Каледонияда ҳарбий штаб бошлиқлари билан йиғилиш ўтказиши маълум қилинган.

Каледониядаги Нумеа халқаро аэропорти халқаро рейслар учун ёпилгани маълум қилинган. Бу аэропортдан ҳозирда фақат ҳукумат расмийлари фойдаланмоқда.

Киритилди: 06:06 22.05.2024. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!