Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Макрон Францияда оммавий тартибсизликлардан кейин келишилмаган намойишларни тақиқлашини маълум қилди

Макрон Францияда оммавий тартибсизликлардан кейин келишилмаган намойишларни тақиқлашини маълум қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон оммавий тартибсизликларни тўхтатиш ва дўконлар, маъмурий бинолар ҳамда шаҳар марказларини ҳимоя қилиш мақсадида яқин кунларда рухсатсиз намойишлар ўтказилишини тақиқлаш бўйича чоралар кўрилишини билдирди.

«Яқин кунларда намойишлар ўтказмаслик умумий тавсия ҳисобланади», — деди Макрон махсус хизматлар вакиллари билан ўтказилган йиғилишда.

Шу билан бирга, касаба уюшмаларининг акциялари бутунлай тақиқланмайди. Уларга намойишлар учун муқобил йўналишлар таклиф этилади.

Макрон 17 октябрда юз берган оммавий тартибсизликлар учун уюшган ўта сўл гуруҳларни айблади. У уларнинг ҳаракатларини «исёнкорлик» деб атаб, Республика тузумини ағдаришга қаратилганини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, сиёсий мақсадлардаги ҳаракатлардан ташқари, талончилик ва вандализм ҳолатлари ҳам кузатилган. Ҳукумат бундай қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 17:54 22.10.2026. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!