Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Макрон Франция ва Испания ўртасидаги ЖЧ-2026 ярим финал учрашувига ташриф буюрмайди

Макрон Франция ва Испания ўртасидаги ЖЧ-2026 ярим финал учрашувига ташриф буюрмайди

Франция президенти Эммануэль Макрон Дидье Дешам шогирдлари Испания терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Жаҳон чемпионати — 2026 ярим финал баҳсига боришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу учрашув Франциянинг миллий байрами — Бастилия олинган кунга тўғри келади. Ушбу кунда президент анъанавий тарзда Елисей майдонларидаги ҳарбий парадда иштирок этади.

Бироқ, агар Франция терма жамоаси 19 июль куни бўлиб ўтадиган финалга йўлланма олса, Макрон АҚШга учиб боради. Сиёсатчи бундан олдинги иккита ҳал қилувчи финал учрашувларида (2018 ва 2022 йилларда) ҳам бевосита стадиондан туриб жамоани қўллаб-қувватлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Марокко устидан қозонилган ғалаба (2:0) эвазига ЖЧ-2026 ярим финалига йўл олган бўлса, испаниялик футболчилар Бельгия тўсиғидан (2:1) муваффақиятли ўтиб, ушбу босқичга йўлланма олишган.

Киритилди: 17:28 11.07.2026. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!