Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Макрон: “Франция ва ҳамкорлар қўшинлари Киев ёки Одессада фақат орқа сафда бўлиши мумкин”

Макрон: “Франция ва ҳамкорлар қўшинлари Киев ёки Одессада фақат орқа сафда бўлиши мумкин”

Франция президенти Эммануэл Макрон сўзларига кўра, Украинанинг Kиев ёки Oдесса шаҳарлари “хоҳловчи коалиция” қўшинлари учун фақат иккинчи қатorda, фронтдан узоқ жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда у RTL радиосига берган интервьюсида маълум қилди. “Биз ҳеч қачон фронт зонасида жойлаштиришни режалаштирмаганмиз, чунки бу бизнинг вазифамиз эмас”, — деди Макрон. Унинг таъкидлашича, қўшинларнинг аниқ таркиби ва тайёрланиш босқичлари ҳануз махфий, ва “барчаси анча мураккаб; захира куч ҳали ҳам шакллантирилмоқда”. Шу билан бирга, Макроннинг айтишича, мақсад — Киев хавфсизлигини таъминлаш ва Украина Қуролли Кучлари ҳарбийларини тайёрлашдир. Шу йўналишда мамлакатда инглиз, франсуз ва турк ҳарбийлари ҳам жойлаштирилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 15:46. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!