Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Маҳтимғули Пирағининг “Мен ошиқман” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

A A A
Маҳтимғули Пирағининг “Мен ошиқман” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2025 йил 15 октябр куни Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридаги Маҳтимғулӣ номидаги Туркман давлат университетида Турк маданияти ва мероси жамғармаси томонидан нашр этилган Маҳтимғули Пирағининг “Мен ошиқман” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир “Маҳмуд Қошғарийнинг ‘Девону лўғотит турк’ асарида тинчлик ва ишончнинг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий конференция доирасида ташкил этилди. Конференция Турк маданияти ва мероси жамғармаси, Туркманистоннинг ЮНЕСКО бўйича миллий комиссияси ҳамда Туркманистон фанлар академияси томонидан ўтказилди.

Жамғарма президенти хоним Ақтотӣ Раимқулова номидан сўзга чиққан Жамғарма лойиҳалар менежери Лейла Ҳасанова ўз нутқида шундай таъкидлади:
“Маҳтимғули Пирағий Туркман адабиётининг буюк классиги бўлиш билан бирга, туркий дунёнинг маънавий бирлиги ва умумий қадриятларининг тимсолидадир. ЮНЕСКОнинг 2024–2025 йиллар учун юбилей тадбирлари календарига Маҳтимғулӣ Пирағининг 300 йиллиги киритилгани, шоир меросига бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин далилидир. Бундан ташқари, шоир қўлёзмаларининг ЮНЕСКОнинг ‘Жаҳон хотираси’ реестрига киритилиши унинг ижодий мероси бутун инсоният учун муҳим аҳамиятга эга эканини тасдиқлайди.”

Тақдимотда, шунингдек, Озарбайжон Миллий фанлар академиясининг Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти “Илмий нашрлар” бўлими мудири Тоҳфа Толибова (онлайн тарзда), Озарбайжон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гисмет Гозалов, ҳамда Маҳтимғулӣ номидаги Тил, адабиёт ва миллий қўлёзмалар институти бош директори Довуд Оразсаҳедов иштирок этдилар.

Улар ўз чиқишларида Маҳтимғулӣ Пирағининг ижодий мероси ўз даврининг рамзигагина эмас, балки бутун туркий дунё учун маънавий ва адабий тимсолга айлангани, унинг асарлари инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат ва бирликка даъват каби умуминсоний қадриятларни улуғлаётганини таъкидладилар.

Тадбирда Туркманистоннинг маданий ва илмий муассасалари вакиллари, Маҳтимғулӣ номидаги Туркман давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Туркманистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Киритилди: 21:02 20.10.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!