Коррупцияга қарши курашиш агентлиги таҳлилларига кўра, маҳаллий ҳокимликлар томонидан “яширин” ёки “ХДФУ” грифи билан қабул қилинган 1 907 та қарор ва фармойиш ўрганилган. Шулардан 386 таси асоссиз равишда очиқланмагани аниқланди.
Яширилган ҳужжатлар орасида:
156 та — лавозимга тайинлаш;
68 та — ташкилий тузилма;
46 та — маблағ ажратиш;
34 та — рағбатлантириш;
82 та — бошқа масалаларга оид.
Энг кўп қонунбузилиш Фарғона, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.
Агентлик томонидан 68 та ҳужжатни очиқлаш ва масъул ходимларга чора кўриш бўйича ҳокимликларга тақдимномалар киритилди. Қолган ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.