Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.
Элчихона баёнотида:
“Тош даврими? Сиз ҳали ғорларда олов излаётганингизда, биз инсон ҳуқуқларини яратаётган эдик”, — дейилди.
Шунингдек, Эрон ўзини қадимий цивилизация сифатида таъкидлаб, Александр Македонский ва мўғуллар босқинидан омон қолганини эслатди.
Бундан ташқари, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШни “қисқа тарихга эга давлат” деб атаб, минг йиллик тарихга эга цивилизацияга таҳдид қилаётганини қайд этди.