Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Минглаб ёш украиналиклар Финляндияни тарк этмоқда. Нега?

Минглаб ёш украиналиклар Финляндияни тарк этмоқда. Нега?

Минглаб ёш украиналиклар иш топишдаги қийинчиликлар сабабли Финляндияни тарк этиб, Иттифоқнинг бошқа давлатларига кетишмоқда — Yle.

Европадаги вақтинчалик ҳимоя муддати бир йилдан кам вақт ичида тугаши мумкин ва қолиш учун украиналиклар ҳар қандай йўл билан иш топишга мажбур. Бироқ Финляндияда бу жуда қийин бўлиб чиқди.

Мамлакатда ишсизлик даражаси Европадаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, деярли ҳамма жойда фин тилини билиш талаб этилади. Бундан ташқари, кейинги йил август ойидан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлат талабалари учун таълим пуллик бўлиши мумкин.

"Афсуски, Финляндиядаги ҳаётим ўхшамади. Қўлимдан келган барча ишни қилдим, аммо бу мамлакат мени бу ерда хоҳламаяпти деган ҳисдаман", — дейди 25 ёшли Владислава Онуфриенко. У тўртта тилни билиши ва барча керакли сертификатларга эга бўлишига қарамай, олти ойдан бери иш топа олмаяпти.

Қурилиш муҳандиси Андрей Каминский ҳам мамлакатни тарк этишга қарор қилган. "Ҳатто фермаларда ҳам фин тилини талаб қилишмоқда, инглиз тилининг ўзи етарли эмас. Ҳар ҳафта ўнлаб сўровлар юбораман, лекин аксариятига ҳатто рад жавоби ҳам келмайди", — дейди у.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!