Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади

A A A
Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади

“Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–300-сон, 29.06.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

🏢 Қарор билан Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.

🔰 2022 йил 1 ноябргача:

🔹маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳар 2 ҳафтада Ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотларни киритади:

▫️хонадонлар аҳволи, оилаларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи;
▫️оилаларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар;
▫️мураккаб операцияларга, ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига эҳтиёжи бўйича буюртмалар;

🔹Ҳудудий штаблар ушбу маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда 2 кунда Мувофиқлаштириш штабига юборади;

🔹Мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида 3 кунда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга Ҳудудий штаб аъзосининг масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.

❗️Шунингдек, 2022-2023 йилларда республика бўйича жами 827 780 нафар (шундан жорий йилда 383 565 нафар) хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш назарда тутилган.

🗓 2022 йил 1 августдан дастлаб Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда (2022 йил 1 ноябрдан республиканинг бошқа барча маҳаллаларида) “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.

💰Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.

Киритилди: 14:58 30.06.2022. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!