Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Магдалена Андерссон Швеция бош вазири этиб сайланди

Магдалена Андерссон Швеция бош вазири этиб сайланди

Лёвен кетганидан сўнг, социал-демократларнинг янги раҳбари ва молия вазири Магдалена Андерссон Швеция бош вазири этиб сайланди. У мамлакат тарихидаги биринчи аёл бош вазирга айланди.

Ноябр бошида Швеция Бош вазири Стефан Лёвен истеъфо берган эди. У Швеция Социал-демократлар партиясини 2012 йилдан бери бошқариб келган. Унинг раҳбарлигида партия 2014 ва 2018 йилги сайловларда ғалаба қозониб, Лёвен Бош вазир сифатида фаолияти олиб борган.

Сўнгги вақтлардаги сўровномаларга кўра партияга нисбатан фуқаролар ишончи пасая бошлаган. Шу сабабли, Лёвен ўз истеъфосини 2022 йилдаги сайловлар олдидан янги лидер зарур эканлиги билан изоҳлади.

Киритилди: 17:57 24.11.2021. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!