Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЕ) бош директори Рафаел Гросси келаси ҳафта Украина ва Россияга ташриф буюриб, ядровий хавфсизликни муҳокама қилади.
Бу ҳақда МАГАТЕ маълум қилди.
"Гросси келаси ҳафта Киев ва Россияга ташриф буюради. Бу можаро пайтида ядро хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар икки томон билан мунтазам алоқалар доирасида бўлиб ўтади", деб таъкидлади МАГАТЕ.