Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

МАГАТЭ раҳбари: "Исроил ҳужумларни бошлаганида Эрон ядровий бомба ясамаётган эди"

МАГАТЭ раҳбари: "Исроил ҳужумларни бошлаганида Эрон ядровий бомба ясамаётган эди"

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гроссининг маълум қилишича, агентликда Исроилнинг ҳарбий операцияси бошланган пайтда Эрон ядровий қурол яратишни бошлаганига оид ҳеч қандай далил йўқ.

"Бизда Эрон ядровий қурол яратиш босқичига ўтгани ҳақида ҳеч қандай ишончли далил йўқ...", — деди жаноб Гросси La Nacion газетасига берган интервьюсида.

Бироқ, МАГАТЭ раҳбарининг таъкидлашича, "Эрон агентлик билан бўлиши керак бўлган даражада ҳамкорлик қилмаган" — у ядро дастурининг турли жиҳатлари бўйича барча тушунтиришларни бермаган.

"Эрон уранни 60 фоизгача бойитган дунёдаги ягона давлатдир, бу амалда ядровий каллакни ўрнатиш учун зарур бўлган уран-235 ҳарбий даражасига (90 фоиз) тенг", - дея қўшимча қилди жаноб Гросси.

13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрон ядро қуролини яратишда сезиларли муваффақиятларга эришди, деб ҳисоблаб, унга қарши операция бошлади. Амалиёт ядро иншоотлари, ҳарбий раҳбарият, ядро физиклари, ҳаво базалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва “ер-ер” ракеталарини нишонга олди.

Киритилди: 11:30 20.06.2025. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!