Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

МАГАТЭ делегацияси Эронга ташриф буюрмоқчи

МАГАТЭ делегацияси Эронга ташриф буюрмоқчи

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) техник делегацияси яқин икки-уч ҳафта ичида Эронга ташриф буюришини маълум қилди, дея хабар беради ИРНА.

Ташрифдан мақсад Эрон ва Агентлик ўртасидаги келгуси ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилишдир.

АҚШ матбуотига берган интервьюсида Ғарибободийнинг қўшимча қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти Исроил ва АҚШнинг тегишли ҳужумлари натижасида мамлакат ядровий иншоотларига етказилган зарарни баҳоламоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Эроннинг жума куни Европанинг учта давлати билан учрашувини жуда муҳим деб атади ва учта Европа давлати вакиллари аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи билан боғланиб, вазиятни ҳал қилиш йўлини топишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Киритилди: 20:05 24.07.2025. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!