Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

МАГАТЭ Аракдаги оғир сув тадқиқот реакторига зарар етказилганини тасдиқлади.

"Радиациявий ифлосланиш йўқ, чунки объект қурилиш босқичида эди ва у ерда ядровий материаллар бўлмаган", дейилади агентлик хабарида.

Маълум бўлишича, тунда Исроил ҳарбий авиацияси Эрондаги ўнлаб ҳарбий объектларга, жумладан, Арак ва Натанздаги ядровий иншоотларга зарба берган.

Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) матбуот хизмати хабар берди.

"Аракда ҳужум нишони — ушбу ҳудуддаги ядровий реактор бўлган" дейилади хабарда.

Киритилди: 21:15 19.06.2025. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!