Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бошқарув кенгаши АҚШ ва Исроил томонидан Эроннинг ядровий объектларига қилинган ҳужумлардан сўнг шошилинч йиғилиш ўтказди. Йиғилишда агентлик раҳбари Рафаэль Мариано Гросси дипломатик ечим ҳали ҳам мумкинлигини таъкидлади. Аммо, унинг сўзларига кўра, агар бу йўлдан чиқиб кетилса, дунё ақлга сиғмас ҳалокатларга дуч келиш хавфи остида қолади.
Гросси маълум қилишича, 13 июнь куни у Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчийдан хат олган. Ушбу мактубда Эрон ядровий жиҳозлар ва материалларни ҳимоя қилиш мақсадида "махсус чоралар кўрилаётгани" ҳақида хабар берган.
Бунга жавобан МАГАТЭ Теҳронга ядровий материалларнинг ҳар қандай кўчирилиши агентлик билан тузилган келишувлар доирасида декларация қилиниши шарт эканини эслатган.