CNN телеканали манбаларга таяниб хабар беришича, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга АҚШ фуқароларини ноқонуний равишда қамоқда сақлаш ва уларни қийноққа солиш билан боғлиқ янги айбловлар қўйилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, гап Венесуэла қамоқхоналарида ўндан ортиқ АҚШ фуқаросини ноқонуний сақлаш ва уларга нисбатан қийноқ қўллаш ҳақида бормоқда.
Телеканал манбаларига кўра, янги айбловлар пайшанба куни эълон қилиниши керак.