Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мадрид мэри: ЖЧ-2030 финали пойтахтда ўтмаса, Испания мезбонликни қайта кўриб чиқиши керак

Мадрид мэри: ЖЧ-2030 финали пойтахтда ўтмаса, Испания мезбонликни қайта кўриб чиқиши керак

Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес-Алмейда 2030 йилги жаҳон чемпионати финали Испания пойтахтида ўтказилмаса, мамлакат турнирга мезбонлик қилиш масаласини қайта кўриб чиқиши кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Мадриднинг ҳал қилувчи ўйинга мезбонлик қилиш имкониятлари борасида у оптимист эмас. Мартинес-Алмейда Марокаш ва мамлакат қироли Муҳаммад VI финални ўз юртида ўтказиш учун сиёсий ва институционал даражада фаол иш олиб бораётганини таъкидлади.

«Мен оптимист эмасман. Марокаш ва унинг қироли ушбу финалга мезбонлик қилишни истаяпти ва табиийки, бу мақсадга эришиш учун сиёсий ҳамда институционал даражада ҳаракат қилмоқда», — деди Мадрид мэри.

Шунингдек, у Испания ҳукумати пойтахт номзодини етарли даражада қўллаб-қувватлаяптими, деган саволни ҳам ўртага ташлади.

«Ҳукуматимиз ҳам худди шу йўналишда ҳаракат қилаётганига менда на далил, на бирор ишора бор. Агар финал Мадридда ўтказилмаса, умуман жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга арзийдими, деган масалани ўйлаб кўриш керак. Бу қарорни мен қабул қилмайман, аммо финал Мадридда бўлмаса, менимча, бунинг оқибатлари бўлиши керак», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 14:50 23.09.2026. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!