Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мадрасаларга кириш тест синовлари қаерда бўлади?

A A A
Мадрасаларга кириш тест синовлари қаерда бўлади?

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2023 йил 17 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 09:00 да бошланади.

📌 Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 08:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

🔖 Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома олиш тартиби талабгор таълим муассасасига тақдим этган телефон рақамига смс хабар тарзида юборилмоқда (смс хабар келмаган абитуриентлар ҳужжат топширган таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади).

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги бино ва манзилда имтиҳон топширади:

📍“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”: Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (1-спорт зал). Манзил: Нукус шаҳри Чимбой гузари кўчаси 121/1-уй;

📍“Фахриддин ар-Розий”: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси. Манзил: Урганч тумани, Юқоридўрмон қишлоғи, Юқориовул маҳалласи;

📍"Хадичаи Кубро”: “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси (атриум-2). Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 107-уй;

📍Мир Араб: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси. Манзил: Бухоро тумани Боғидашт МФЙ;

📍“Ҳидоя”: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси. Манзил: Давлатобод тумани “Юксалиш” МФЙ Ёшлик кўчаси;

📍“Саййид Муҳйиддин махдум”: Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи 1-бино. Манзил: Андижон шаҳри Мустақиллик кўчаси 1-уй;

📍“Хожа Бухорий”: Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи-1. Манзил: Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳ кўчаси 13-уй;

📍“Жўйбори Калон”: “Ёшлик” спорт мажмуаси баскетбол 1-спорт зали. Манзил: Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 9/1-уй;

Семурғ спорт мажмуаси. Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 9/3-уй

📍“Кўкалдош”: “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси (4-павилон). Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 107-уй;

📍"Имом Термизий": Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби. Манзил: Термиз шаҳри А.Навоий кўчаси 43-“Б” уй.

Киритилди: 10:58 16.08.2023. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!