Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мадинада пайғамбаримизнинг ҳаётларини акс эттирувчи музей очилди

A A A
Мадинада пайғамбаримизнинг ҳаётларини акс эттирувчи музей очилди

2 февраль куни Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида Ислом цивилизацияси халқаро кўргазмаси ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётини акс эттирувчи музейнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мадина ҳокими шаҳзода Файсал бин Салмон мазкур кўргазма ва музейдаги экспонатларни олқишлар экан, бу ер нафақат Қиролликнинг маданий сайёҳлик соҳасини ривожлантириши, балки, бу музейда замонавий технологиялардан ҳам фойдаланилишини ҳам таъкидлади.

Мадинадаги Пайғамбар масжиди ёнида жойлашган ушбу музей 24 соат давомида ишлайди ва Ислом олами тарихи ва пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётини одамларга таништиради.

Айни пайтда музейга ташриф буюрувчилар учун еттита тилда маълумот берилади. Ушбу тиллар араб, инглиз, испан, урду, француз, турк ва индонез тилларидир. Шунингдек, кўргазмалар орасида 4DХ театри ҳам бўлиб, унда пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида бир қатор фильмлар намойиш этилади.

Шунингдек, мазкур музейда исломда аёлларнинг аҳамияти, бошқа пайғамбарлар ҳаётини ҳам акс эттирувчи бўлимлар бор.

Киритилди: 08:00 08.02.2021. Ўқилди: 2977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!