Ғарб мамлакатларидаги "қайноқ бошлар" "Россиянинг ядровий доктринаси янгиланиши муносабати билан сигналларни эшитдилар, бу уларнинг ҳовурини совитади." Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко журналист Павел Зарубинга берган изоҳида маълум қилди.
"Қайноқ бошлар бу сигналларни аллақачон эшитишган, янгиланишдан олдин... Агар улар эшитмаганларида, эҳтимол, бизни, айниқса, Россияни узоқ масофага учувчи ракеталар билан бомбардимон қилишарди. Бу эса, эҳтимол, уларнинг ҳовурини совитади," - деди у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, "ядровий доктринани янгилаш керак эди." Унинг айтишича, тахминан беш йил олдин "биз бу масалага ёндашганмиз."
25 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россия ядровий доктринасига "замонавий воқеликка мослаштириш" орқали ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, "доктринанинг янгиланган таҳририда ядро қуролига эга бўлмаган давлат томонидан, аммо ядро қуролига эга давлат кўмагида ёки иштирокида Россияга қарши тажовуз қўшма ҳужум сифатида қаралади."