Беларус президенти Александр Лукашенко губернаторлар билан учрашувда президентлик сайловлари вақтида тартибни тиклаш учун ҳарбийлардан фойдаланиш имкониятини маълум қилди.
Бу ҳақда БЕЛТА ахборот агентлиги хабар берди.
"Тартиб бўлиши учун полиция, керак бўлса, бемалол ҳарбийларни жалб қилади" - деди Лукашенко.
Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади.