Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Лукашенко Беларусда нархларни оширишни қатъиян тақиқлади

Лукашенко Беларусда нархларни оширишни қатъиян тақиқлади

"6 октябрдан бошлаб ҳар қандай нарх оширилиши тақиқланади!Та-қи-қла-на-ди! Бугунги кундан бошлаб. Эртага эмас, сйнан бугундан! Нархлар бир кечада кўтарилмасин. Худо кўрсатмасин, кимдир орқа санани қўйиб, ҳисоб-китоблар ўтказса, оқибати ёмон бўлади. Шундай ишлангларки, одамлар рози бўлсин. Одамларга макроиқтисодий кўрсаткичлар бир тийин!", — дея таъкидлади Беларус президенти.

Лукашенконинг бу буйруғи оғзаки шаклда янгради, ҳозирча у бирор президент фармонида қайд этилмаган. Беларус раҳбари, шунингдек, унинг бу топшириғини бузадиганларга жиддий жазолар қўлланиши ҳақида огоҳлантирди, бироқ қандай жазолар бўлишига аниқлик киритмади.

"Бундан кейин ҳеч қаерда нархлар оширилмасин. Бунга умуман эҳтиёж йўқ. Лекин айрим истиснолар бўлиши мумкин. Бу истиснолар эса фақат вазир ва губернаторлар назоратида бўлади. Тамом!", — дея қўшимча қилди президент.

Киритилди: 22:20 06.10.2025. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!