Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Александр Лукашенко Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади. Беларус президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, қонун қарийб 8 минг маҳкумга таъсир кўрсатади.

«Буюк Ғалаба байрами арафасида ушбу қонуннинг қабул қилиниши – айбдор шахсларни ижтимоий ҳаётга қайтаришга интилаётган Беларус жамиятида инсонпарварлик намоён бўлаётганидан далолатдир», — дейилади хабарда.

Амнистия таъсир қиладиган маҳкумлар жазодан ва бошқа жиноий жавобгарлик чораларидан озод этилади. Катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унчалик оғир бўлмаган жиноятлар учун жазо енгиллаштирилиши мумкин.

Амнистия етказилган зарар ёки талафотни тўлиқ қоплаган ва жазо муддати давомида ижобий тавсиянома олган шахсларга нисбатан қўлланади.

Шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенко экстремистик йўналишдаги жиноятлар учун қамалган 42 маҳкумни афв этди. Уларнинг 13 нафари сурункали касалликка эга, бир нафари ногирон. Маҳкумларнинг 24 нафарининг вояга етмаган фарзанди бор.

Киритилди: 11:30 08.05.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!