Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг ярим ҳимоячи Лука Модрич "Реал"ни тарк этади.
39 ёшли хорватиялик футболчи аллақачон янги жамоа танлаган.
La Repubblica нашрининг ўз саҳифаларида хабар беришича, Модрич "Милан"га ўтишга ўзининг принципиал розилигини берган.
Қайд этилишича, Италия А серияси гиганти келишувнинг яқин орада якунланишига оптимистик қарамоқда.
Гап бир йиллик шартнома ҳақида бормоқда - 2025/2026 йилги мавсум охиригача.