"Барселона" ёзда ўн уч йиллик фаолиятидан сўнг "Реал"ни тарк этган Лука Модрич устидан кулди.
Клуб ТВ эфирида каталонияликлар ўтган мавсумда "Барселона"га Испания кубогини ютишда ёрдам берган Модричнинг хатоси устидан кулишди.
Лука бунга жавоб берди.
"Мен Чемпионлар Лигасида улар тарихидагига қараганда кўпроқ ғалаба қозондим. Улар нима дейишса ҳам менга фарқи йўқ," - дея жавоб берди Модрич.
Лука Модрич "Реал" сафида олти марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. "Барселона" ўз тарихида 5 марта Европа чемпионлари кубогини қўлга киритган.