«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике велосипеддан йиқилиб суягини синдириб олди. Испаниялик мутахассис шифохонага олиб кетилди. Энди у операция қилинади. Бу ҳақда "ПСЖ" матбуот хизмати ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Пари Сен-Жермен» Луис Энрикенинг соғлиги учун тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва унга тезроқ шифо тилашини маълум қилади. Клуб яқин вақт ичида қўшимча маълумот тақдим этади», — дейилади хабарда.
Испаниялик мураббий 2023 йил ёзидан бери парижликларга бошчилик қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у жамоа билан биргаликда Чемпионлар лигаси, Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.