Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Луис Энрике "ПСЖ"нинг россиялик дарвозабони ҳақида гапиришни истамади

Луис Энрике "ПСЖ"нинг россиялик дарвозабони ҳақида гапиришни истамади

"ПСЖ"нинг асосий дарвозабони Люка Шевалье соғлиғида муаммолар бор ва кеча машғулотларни ўтказиб юборди. Матбуот анжуманида парижликлар бош мураббийи Луис Энрикедан иккинчи дарвозабон Матвей Сафонов мавсумдаги илк ўйинини ўтказадими, деб сўрашди.

"Мен Сафонов ёки бошқа бирор футболчи ҳақида ҳеч нарса айтишни истамайман. Эртага дарвозада ким ҳаракат қилишидан қатъи назар, бу жамоа учун фойдали бўлади," - деди Энрике оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда.

"ПСЖ" Франция чемпионатининг "Ренн"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоалар 6 декабрь, шанба куни майдонга тушади.

Киритилди: Бугун 18:16. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!