Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чегарани бузиб, Ўзбекистонга катта миқдорда олтин олиб кирган шахс ушланди

Чегарани бузиб, Ўзбекистонга катта миқдорда олтин олиб кирган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда қўшни Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги қимматбаҳо метал савдосига чек қўйилди.

Ҳусусан, Косонсой туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро тоғаси 1988 й.т. шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғиз Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига тахминий суммаси 1,1 млрд. сўм бўлган умумий оғирлиги 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб киргани ҳақида тезкор маълумот олинди.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Натижада, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:32 04.12.2025. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!