Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Лойиҳа! Машинани четга олиб чиқиш ҳуқуқи энди ишончномада алоҳида кўрсатилиши мумкин

Лойиҳа! Машинани четга олиб чиқиш ҳуқуқи энди ишончномада алоҳида кўрсатилиши мумкин

Автомобиль бошқариш учун бериладиган ишончномаларда транспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи ёзма равишда кўрсатилиши талаб қилиниши мумкин.

Мазкур тартибни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилишича, бу – ишончнома асосида расмийлаштириб берилган автомототранспорт эгаларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.

Лойиҳада автомототранспортларга нисбатан расмийлаштирилган ишончномада мазкур автомототранспортларнинг республика ҳудудидан олиб чиқиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки чекланганлик ҳолатини қайд этиш назарда тутилган.

Таъкидланишича, сўнгги пайтларда, хусусан, 2024 йилда 50 нафарга яқин фуқароларнинг автотранспортлари ишончнома берилган фуқаролар томонидан чет элга олиб чиқиб кетиб, қайта олиб кирилмаганлик ҳолатлари кузатилган. Худди шундай ҳолат 2025 йил июнь ойида ҳам 8 та ҳолатда содир этилган.

Шунингдек, ишончнома шакли ва анкетага ҳам ушбу ҳуқуқ тўғрисидаги алоҳида банд киритилади.

Киритилди: 14:05 23.07.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!