Ҳашаматли гигант Louis Vuitton Moet Hennessy (LVMH) Америка мода бренди Marc Jacobsни тахминан 1 миллиард долларга сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, француз холдинги бир қанча партиялар, жумладан, Reebok эгаси Authentic ва Bluestar Alliance билан келишувларни муҳокама қилмоқда. Манбаларга кўра, яқин орада келишувга эришилиши мумкин.
Нашр манбаларининг қайд этишича, музокаралар муваффақиятли якунланган тақдирда келишув яқин вақт ичида тузилиши мумкин.