АҚШнинг Индиана штатида бир аёл 9,9 миллион доллар лотерея ютуғини қўлга киритган. 11 йил давомида мунтазам чипталар харид қилган аёл ютуғини собиқ ҳамкасблари билан бўлишишга қарор қилган.
Аёл улар билан бирга илгари лотерея чипталарини харид қилган бўлган. Аёлнинг айтишича, ҳамкасблар бу пулларни турли мақсадларда ишлатишни аллақачон режалаштириб бўлишган.