Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Лос-Анжелес-2028 XVIII ёзги Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди

Лос-Анжелес-2028  XVIII ёзги Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди

Маълумотларга кўра, Лос-Анжелесдаги тўрт йилликнинг энг муҳим турнирида Паралимпия ўйинлари тарихидаги энг кўп медаллар жамғармаси ўйналади.

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) бошқарув кенгаши 2028 йилда Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури ва пара спортчилар учун қанча миқдорда йўлланмалар ажратилиши бўйича маълумотномани Миллий Паралимпия қўмиталари эътиборига тақдим қилди.

Спорт турларининг янгиланган рўйхатига кўра, Лос-Анжелес-2028 Паралимпия ўйинларида пара қояни забт этиш спорти бўйича илк бор мусобақалар ўтказилади. Яна бир аҳамиятли томони, бу сафарги ўйинларда аёл спортчилар иштирок этадиган дастурлар сони янада кўпайтирилди.

Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 267 та, аёллар ўртасида 247 та, аралаш жамоавий йўналишда 46 та, жами 560 та дастурда медаллар ўйналади.

Дастурлар сони Париж-2024 ёзги Паралимпиадасига нисбатан 11 та кўп эканини ҳам таъкидлаш лозим.

Киритилди: 19:54 04.06.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!