Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Лондонда “Қиролликни бирлаштирайлик” номли миграцияга қарши митинг бўлиб ўтди

Лондонда “Қиролликни бирлаштирайлик” номли миграцияга қарши митинг бўлиб ўтди

Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Газетанинг хабар беришича, ушбу акцияда 110 мингдан ортиқ одам қатнашди.

Норозилик акцияси ноқонуний муҳожирларнинг давлат ҳисобидан меҳмонхоналарга жойлаштирилиши ва мусулмон аёл Шабана Маҳмуднинг Ички ишлар вазири лавозимига тайинланиши ортидан ўтказилди.

"Ушбу митинг билан бир вақтда Лондоннинг шимолида жойлашган Британия музейи олдидаги майдонда мигрантларни қўллаб-қувватловчи кичикроқ юриш ҳам бўлиб ўтди. Мазкур акция иштирокчилари “Ирқчиликка йўқ”, “Аёллар ўта ўнгчиларга қарши” ва “Мигрантлар, хуш келибсиз!” шиорлари билан чиқишди", дея ёзмоқда The Guardian.

Лондон полиция шаҳар кўчаларида тартибни сақлаш учун минглаб офисерларни сафарбар қилди.

Киритилди: 21:38 13.09.2025. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!