Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Лондон Россия Федерациясининг музлатилган активларини Киевга бериш ниятида

A A A
Лондон Россия Федерациясининг музлатилган активларини Киевга бериш ниятида

Буюк Британия Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадни эмас, балки активларни ҳам Украинага ўтказиш учун қонуний имкониятларни қидиради.

Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати раҳбарининг идораси Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Италияда бўлиб ўтган «G7» (Катта еттилик) саммити доирасидаги учрашуви якунлари бўйича маълум қилди.

«Иккала етакчилар G7 нинг Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағлардан фойдаланган ҳолда Украина учун муҳим янги молиялаштиришни таъминлаш ва музлатилган активлардан ўзлари фойдаланиш йўллари устидаги кейинги ишларни давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ «Еттилик» давлати етакчилари 2024 йил охиригача Россиянинг музлатилган активларидан тушган фойдадан Украинага 50 миллиард доллар ажратиш бўйича келишувга эришган эди.

Киритилди: 10:39 14.06.2024. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!