Британия рад этилган бошпана изловчиларни Болқон давлатларига депортация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда The Times газетаси мамлакат ҳукуматидаги манбаларига таяниб ёзмоқда.
"Кўриб чиқилаётган режаларга кўра, рад этилган бошпана изловчилар Ғарбий Болқон ва бошқа учинчи мамлакатлардаги миграция марказларига юборилиши мумкин", — дейилади нашрда.
The Times манбалари Британия Албания, Сербия, Босния ва Герцеговина, шунингдек, Шимолий Македония билан муҳожирларни депортация қилиш имкониятини муҳокама қилмоқчи эканини айтди. Шу билан бирга, манбаларнинг айтишича, аввалги Британия ҳукумати ноқонуний муҳожирларни Африка давлатига депортация қилиш режасини фаол равишда илгари сураётганига қарамай, ҳукумат Руандага бошпана изловчиларни юборишни рад этмоқда.
Бундан ташқари, нашрнинг хабар беришича, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер учинчи мамлакатларда миграция марказларини яратиш имкониятини кўриб чиқаётган бошқа Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. The Times газетасининг ёзишича, Лондон депортация қилинган ҳар бир муҳожир учун мезбон давлатларга товон пули тўлашни режалаштирмоқда.