Англиянинг “Ливерпул” клуби ёзги трансферлар ойнасида янги футболчиларни сотиб олиш учун рекорд даражада маблағ сарфлади. Бу ҳақда Transfermarkt портали хабар берди.
Унга кўра, мерсисайдликлар ёзда таркибни кучайтириш учун жами 483 миллион евро харажат қилган. Шу тариқа, “Ливерпул” икки йил олдин 464 миллион евро сарфлаб, рекорд қайд этган “Челси”ни ортда қолдирди. Лондонликлар ушбу маблағни 2023-йилнинг ёзида сарфлаган эди.
“Ливерпул” ёзги трансфер ойнаси вақтида сотиб олган футболчилар рўйхати:
Флориан Вирц (“Баер”) 125 млн
Александер Исак (“Нюкасл”) 144 млн
Уго Экитике 95 млн
Милош Керкез 46,9 млн
Жереми Фримпонг 40 млн
Жованни Леони 31 млн
Армин Печи 1,78 млн
Маълумот учун, айни пайтда Арне Слот жамоаси Англия Премер Лигаси турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 3-турдан кейин 9 очкони қўлга киритган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда.