Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди

"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди

"Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман фаолиятини Англияда давом эттириш имкониятига эга. Бу ҳақда Todofichajes портали журналистлари хабар беришди.

Манбага кўра, "Ливерпуль" 27 ёшли нигерияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мерсисайдликлар Адемолани келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган мисрлик Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Нигериялик футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йил июн ойи охирида тугайди.

Лукман жорий мавсум А Серияда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:24 21.02.2025. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!