Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Ливерпуль" "Реал"нинг режасини бузишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда

"Ливерпуль" "Реал"нинг режасини бузишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда

Ҳимоячи Ибраима Конате келаси ёзда "Реал"га эркин агент сифатида кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Французнинг аллақачон Мадрид суперклуби билан келишуви борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

"Ливерпуль" эса бундай шов-шувли трансфер барбод бўлишига умид қилмоқда. Transfer News Live нашри хабар беришича, мерсисайдликлар Конатега шартномани узайтириш бўйича учинчи марта таклиф билан чиққан.

"Ливерпуль" раҳбариятида клуб 26 ёшли Конатени янги шартнома имзолашга кўндира олишига ишонч бор.

Ибраима "қизиллар" сафида 148 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 09:22 12.11.2025. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!