"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот январь ойида жамоанинг йирик трансфер амалга оширишини истамоқда.
Sky Sports хабарига кўра, "қизиллар" устози "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони январь ойидаёқ жамоага келишини хоҳламоқда. Мерсисайдликлар бу трансфер учун 100 миллион евро бермоқчи.
"Нерадзуррилар" катта эҳтимол билан ҳимоячисини мавсум ўртасида қўйиб юбормайди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.