Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Ливерпуль» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

«Ливерпуль» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

АПЛнинг 6-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас» – «Ливерпуль» учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қозонди. Беллашув Лондондаги «Селхерст Парк» стадионида бўлиб ўтди. Унга Крис Кавана бош ҳакамлик қилди.

9-дақиқада Исмаила Сарр ҳисобни очди. 87-дақиқада Федерико Кьеза ҳисобни тенглаштирди. Лекин 90+7-дақиқада Эдди Нкетиа ғалаба голини урди ва «Кристал Пэлас»га муҳим уч очко олиб келди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Кристал Пэлас» 12 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда жойлашди. «Ливерпуль» эса 15 очко билан биринчи поғонани сақлаб қолди.

Кейинги турда «Кристал Пэлас» 5 октябрь куни сафарда «Эвертон»га қарши майдонга тушишади. Мерсисайдликлар эса 4 октябрь куни меҳмон сифатида «Челси»га қарши ўйнашади.

Англия — Премьер-лига. 6-тур
27 сентябрь 2025, шанба.
"Кристал Пэлас" (Лондон) — "Ливерпуль" (Ливерпуль) — 2:1
Голлар: 1:0 — Сарр, 9’, 1:1 — Кьеза, 87’, 2:1 — Нкетиа, 90+7’

Киритилди: 23:12 27.09.2025. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!