Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи мамлакат жанубига бостириб киришга уринган Исроил кучларини ҳайдаб чиқарди

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи мамлакат жанубига бостириб киришга уринган Исроил кучларини ҳайдаб чиқарди

Гуруҳ баёнотига кўра, Набатия шаҳри яқинидаги Кфар Тебнит шаҳарчаси атрофида Исроил ҳарбий кучлари олдинга силжишга ҳаракат қилган. Исроил бўлинмаси таркибида битта экскаватор ва иккита “Меркава” танки бўлган. “Ҳизбуллоҳ” вакиллари уларга ракета ва дронлар орқали зарба бериб, ҳаракатланишини тўхтатган.

15 июнь куни эрталаб айнан шу ҳудудда Исроил дрони бир нечта машинани нишонга олган эди. Ливаннинг NNA миллий ахборот агентлиги хабар беришича, ҳужум оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу АҚШ ва Эрон ўртасида келишув эълон қилинганидан кейин қайд этилган биринчи ўлим ҳолатидир.

Яқин Шарқдаги урушни барча фронтларда тугатиш бўйича келишув тафсилотлари ҳали жамоатчиликка очиқланмаган. Аммо Эрон ва воситачи Покистон ушбу келишув Ливан ҳудудига ҳам тегишли эканини билдирди.

“Ҳизбуллоҳ” 2 март куни Исроилга ракета зарбалари бериш орқали мамлакатни ушбу урушга тортган эди. Гуруҳ буни АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон олий раҳнамоси ўлдирилгани учун ўч олиш деб баҳолаган. Бунга жавобан Исроил Ливанга ҳаводан зарбалар берди ва қуруқликдан бостириб кирди. Ливан томонининг маълум қилишича, ушбу уруш оқибатида 3700 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1 миллиондан зиёд киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!