Ҳизбуллоҳнинг яхши қуролланган жангарилари Ливан миллий армиясига қараганда анча қудратли куч ва аҳоли, хусусан, шиа мусулмонлари орасида кенг қўллаб-қувватланади.
Ҳизбуллоҳ давлат ташкилоти эмас, лекин бу унинг сўнгги 40 йил ичида Ливандаги ҳукмрон кучга айланишига тўсқинлик қилмади.
Ливандаги сиёсий ҳокимият турли диний оқимлар ўртасида бўлинган.
1943 йилда Ливан Франциядан мустақилликка эришганида қабул қилинган конвенцияга кўра, мамлакат президенти маронийлар сектасидан насроний, бош вазир сунний мусулмон, парламент спикери эса шиа мусулмон бўлиши керак эди.
Ўша пайтда бу Ливан диний жамоаларининг нисбий ҳажмини жуда аниқ акс эттирди: аҳолининг ярмидан кўпи насронийлар эди, яъни суннийлар ва шиаларни бирлаштиргандан кўпроқ.
Бироқ, ўшандан бери, кўпчилик ишонганидек, конвенция жуда эскирган, чунки ҳозирда Ливандаги насронийлар, суннийлар ва шиалар тахминан тенг: ҳар бири 30% дан ортиқ.