Бугун 17 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ливанга қилинган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 886 кишига етди

Ливанга қилинган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 886 кишига етди

Исроилнинг Ливандаги ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 886 кишига етди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

"Икки ҳафта олдин бошланган Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги уруш пайтида Ливанда камида 886 киши, жумладан, 111 бола ва 38 тиббиёт ходими ҳалок бўлди", дейилади вазирлик хабарида.

Ҳаво ҳужумлари натижасида яраланганлар сони ҳам 2141 кишига етди.

Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 850 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!